遇见数据集

НЕМИС ОРИЕНТАЛИСТИКАСИДА ИБН АЛ-АРАБИЙ ИРФОНИЙ ТАЪЛИМОТИНИНГ ТАДҚИҚИ (МЕЙЕР, РИТТЕР ВА ШИММЕЛ)

收藏
Zenodo2026-03-31 更新2026-05-26 收录
官方服务:

资源简介:

Ислом мистицизми тарихида Ибн ал-Арабий (1165–1240) буюк мутафаккирлардан бири ҳисобланади. Унинг метафизик тизими, айниқса, “wahdat al-wujud” (борлиқ бирлиги) концепцияси Тасаввуф фалсафасининг марказий ғояларидан бири сифатида қаралади. Европада Ибн ал-Арабий таълимотини академик таҳлил қилишда немис ориенталистикаси алоҳида роль ўйнади. XIX аср охири ва XX асрда Германия ва немис тилидаги илмий муҳитда Ибн ал-Арабий ирфоний меросини филологик ва фалсафий нуқтаи назардан ўрганишга катта эътибор қаратилди. Бу жараёнда айниқса, қуйидаги уч олимнинг тадқиқотлари муҳим аҳамият касб этди: 1. Hellmut Ritter. 2. Fritz Meier. 3. Annemarie Schimmel. Уларнинг тадқиқотлари Ибн ал-Арабий фалсафасини турли методологик нуқтаи назардан талқин қилган. Германияда Тасаввуф тарихи, адабиёти ва фалсафасига оид тадқиқотлар XX асрда ориентиалистика мактаби орқали шаклланди. Бу анъананинг асосий олимлари – Hellmut Ritter, Fritz Meier ва Bernd Radtke. Уларнинг тадқиқотлари немис ва Ғарб илмий соҳаcида Ибн ал-Арабийнинг ирфоний таълимоти ва Тасаввуф метафизикасини ўрганишда фундаментал аҳамиятга эга. Ушбу мақолада ушбу немис ориенталист олимларининг Ибн ал-Арабий ирфоний таълимотига оид тадқиқотлари қисқа тарзда таҳлил ва тадқиқ этилади.

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-03-31
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务