КЎЗ ИШЕМИК СИНДРОМИНИ КЛИНИК ТАШҲИСЛАШДА КОМПЛЕКС ДИАГНОСТИКАНИНГ АХАМИЯТИ
收藏资源简介:
Кўрув аъзосининг томир патологиялари кўриш қобиляти йўқолишининг, инсонларда ногиронлик ривожланишининг асосий сабабларидан биридир. Кўз ишемик синдроми (КИС)-брахиоцефал артериялар стенози хисобига кўз олмаси тўр парда қон томирлари ва кўрув нервининг сурункали ишемик зарарланиши билан бирга кечувчи патологик холатдир. Чет эл адабиётларида келтирилган маълумотларга кўра кўз ишемик синдроми ва юрак қон томир касалликлари ўртасида узвий боғлиқлик борлиги аниқланган. КИС ривожланишида қандли диабет, атеросклероз, қонда холестерин миқдорининг ошиши, юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия каби холатлар асосий рол ўйнайди. Сўнгги вақтларгача ушбу синдромни даволашга ёндошув фақат консерватив яъни махаллий ишемия ва гипоксияни камайтиришга қаратилган эди. Лекин тиббиётда ангиография ва эндоваскуляр қон томир жаррохлигининг ривожланиши ушбу синдромнинг ташхисотини ва даволашга бўлган имкониятларни кенг очиб берди.



