ҲОСИЛ БЕРУВЧИ МАНЗАРАЛИ ОЛМА КЎЧАТЛАРИНИ ПАЙВАНДЛАШ ВА ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНОЛОГИЯСИ
收藏资源简介:
Мақолада битта дарахтда бир неча хил рангли олма берадиган, ҳам манзарали (декоратив), ҳам ҳосилдор олма кўчатларини пайвандлаш орқали етиштириш технологияси баён этилган. Бундай кўчат бир вақтнинг ўзида ландшафтга кўрк берувчи манзарали ўсимлик ва оилани мева билан таъминловчи ҳосилдор дарахт вазифасини бажаради. 2025–2026 йилларда тўрт хил олма нави (Голден, Гала, Пинк Леди ва Жеремин) асос сифатида олиниб, MM106 пайвандтагида ҳар бирига учта турли рангли нав куртак пайванд қилинди. Навларнинг турли муддатда (ёзгидан қишкигача) пишиши ҳисобига битта дарахт узоқ муддат ҳам ҳосил, ҳам манзарали кўрк беради. Пайвандга тайёрлашда кўчатни 15 см баландликда учта новда қолдириб кесиш энг мақбул бўлди (4,7 балл); пайванд тутувчанлиги 2026 йил баҳорда ўртача 94,4 фоизни (навлар кесимида 91,1–97,8%) ташкил этди. Пайванд уланиш баландлиги навлар ўсиш кучига таъсир кўрсатиши аниқланди, шу боис учала навнинг уланиш баландлигини яқин жойлаштириш тавсия этилади.



