遇见数据集

"ПОЗИТИВ ФИКРЛАШ ВА ПСИХОЛОГИК САЛОМАТЛИК: КОРРЕЛЯЦИОН ТАҲЛИЛ"

收藏
Zenodo2026-02-21 更新2026-05-26 收录
官方服务:

资源简介:

Мазкур илмий мақолада позитив фикрлашнинг психологик саломатликка таъсири ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик корреляцион таҳлил асосида ўрганилади. Позитив фикрлаш шахснинг ҳаётий вазиятларга оптимистик ёндашуви, стрессга нисбатан бардошлилиги ва эмоционал ҳолатларни онгли бошқариш қобилияти сифатида талқин қилинади. Тадқиқот жараёнида позитив фикрлаш даражаси билан психологик саломатликнинг асосий кўрсаткичлари — эмоционал барқарорлик, ҳаётдан қониқиш, хавотир ва депрессив ҳолатлар ўртасидаги боғлиқлик эмпирик жиҳатдан таҳлил қилинди. Олинган натижалар позитив фикрлаш даражаси юқори бўлган шахсларда психологик саломатлик кўрсаткичлари яхшироқ эканлигини, хавотир ва стресс даражаси эса пастроқ бўлишини кўрсатди. Мақолада тадқиқот натижалари психологик маслаҳат, стрессни бошқариш ва шахсий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда амалий аҳамиятга эга эканлиги илмий асосда ёритиб берилган.

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-02-21
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务