ҚИСМАН ТИШСИЗЛИКДА ПАРАДОНТАЛ КАСАЛЛИКЛАР ИНТЕНСИВЛИГИНИ CPI ИНДЕКСИ АСОСИДА БАҲОЛАШ
收藏资源简介:
Ушбу мақолада ортопедик реабилитацияга муҳтож бўлган, тишларнинг қисман сақланган беморларида парадонтал касалликлар интенсивлиги CPI (Community Periodontal Index) индекси асосида баҳоланди. Тадқиқотга тишлари тўлиқ йўқолган беморлар киритилмади, чунки парадонт тўқималарининг ҳолатини CPI бўйича баҳолаш фақат тишлари сақланган секстантларда амалга оширилиши мумкин. Гуруҳлар бўйича беморларни тақсимлашда 1-гуруҳ 62 нафар (40,0%), 2-гуруҳ 54 нафар (34,8%), 3-гуруҳ 39 нафар (25,2%) бемордан иборат бўлди. Барча гуруҳларда “соғлом тўқима” кўрсаткичи қайд этилмади, яъни текширилган беморлар орасида соғлом парадонт ҳолатлари аниқланмади. CPI индекси таркибида 4–5 мм чуқурликдаги парадонтал чўнтаклар энг кўп учраган белги сифатида қайд этилди; 2- ва 3-гуруҳларда 6 мм ва ундан ортиқ чуқур чўнтаклар улуши нисбатан юқорироқ бўлиб, парадонт шикастланишининг оғирлашган шакллари кўпроқ кузатилди. Жинслар кесимида кўрсаткичлар ўзаро яқин бўлиб, кўп ҳолларда статистик ишончли фарқ аниқланмади (t<2). Олинган натижалар катта ёшдаги беморларда профилактика, пародонтологик назорат ва ортопедик даволашни индивидуал режалаштириш зарурлигини кўрсатади.



