САНЪАТШУНОСЛИКДА ИНТЕРПРЕТАЦИЯ МЕТОДОЛОГИЯСИ: АНЪАНАВИЙ ВА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР
收藏资源简介:
Мақолада санъатшуносликда интерпретация методологиясининг шаклланиши, ривожланиш босқичлари ҳамда замонавий илмий ёндашувлари таҳлил қилинган. Интерпретация санъат асарининг мазмун-моҳиятини англаш ва эстетик қийматини баҳолашнинг муҳим илмий воситаси сифатида кўриб чиқилади. Герменевтик, семиотик, структуралистик, культурологик ҳамда интердисциплинар ёндашувларнинг назарий асослари қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг санъатшунослик тадқиқотларидаги имкониятлари ва чекланишлари баҳоланган. Шунингдек, миллий санъат асарларини таҳлил қилишда турли методларни интеграция қилишга асосланган комплекс интерпретация модели таклиф этилган. Муаллиф томонидан илгари сурилган мазкур модель бадиий асарларнинг эстетик, маънавий ва маданий қатламларини ўзаро боғлиқ ҳолда таҳлил қилиш имконини беради ҳамда санъатшунослик тадқиқотларининг назарий-методологик асосларини такомиллаштиришга хизмат қилади.



