АЁЛЛАР БАНДЛИГИДА ИШ ВА ШАХСИЙ ҲАЁТ УЙҒУНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ
收藏资源简介:
Ушбу мақолада аёллар бандлигини таъминлаш жараёнида иш ва шахсий ҳаёт уйғунлигини шакллантиришнинг ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва оилавий жиҳатлари таҳлил қилинган. Хотин-қизларнинг меҳнат бозоридаги фаоллигини ошириш билан бир қаторда, уларнинг оилавий мажбуриятлари, фарзанд тарбияси, уй-рўзғор ишлари ва шахсий ривожланиш эҳтиёжларини ҳисобга олиш зарурлиги асослаб берилган. Мослашувчан иш графиги, масофавий меҳнат, ўзини ўзи банд қилиш, оилавий тадбиркорлик, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва иш берувчиларнинг оилага мос меҳнат сиёсатини шакллантириш аёлларнинг барқарор бандлигини таъминловчи муҳим омиллар сифатида кўриб чиқилган. Шунингдек, ҳудудий даражада хотин-қизлар бандлигини таъминлашда манзилли ёндашув, касбий тайёргарлик, рақамли кўникмаларни ривожлантириш ва оилада вазифаларни оқилона тақсимлаш масалалари ёритилган.



